Ўзбекистон

Ўзбекистонда коммунал хизматлар бўйича қарзларни ундириш тартиби соддалаштирилди

Шунингдек, бир қатор қарздорликлар учун фуқаролар банк ҳисобларидан маблағ ечиб олиш тақиқланди, аммо иш ҳақи ва пенсиядан ундириш сақлаб қолинди.

Ўзбекистонда коммунал хизматлар бўйича қарзларни ундириш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистон Президенти томонидан 20 апрель куни имзоланган қонун билан айрим турдаги қарзларни ундириш механизми соддалаштирилди. Ҳужжат расман эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга кирди.

 

Ҳужжатга асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, соддалаштирилган ижро тартиби қўлланиладиган қарзлар доираси кенгайтирилди. 

 

Қонун лойиҳаси аввалроқ — 2025 йил 12 августда Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, 31-октабр куни Сенат томонидан тасдиқланган эди.

 

Ҳужжатга кўра, илгари фақат айрим мажбурий тўловларга нисбатан қўлланилган соддалаштирилган тартиб энди қуйидаги қарздорликларга ҳам татбиқ этилади:

 

  • коммунал хизматлар учун тўловлар;

 

  • кўп қаватли уйлар бўйича мажбурий бадаллар, яъни “квартплата”;

 

  • почта ва видеоконференсалоқа харажатлари;

 

  • БҲМнинг 5 бараваригача (2,06 млн сўмгача) бўлган ҳар қандай ундирувлар.

 

Шу билан бирга, мазкур тартиб жарима кўринишидаги жиноий жазолар ёки дарҳол ижро этилиши шарт бўлган ҳужжатларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Шунингдек, фуқароларнинг банк ҳисобварақларидан маблағни мажбурий тарзда ечиб олиш тақиқланади. Бу билан давлат ижрочиларининг банк карталаридан автоматик пул ундириш ваколати бекор қилинди.

 

Бироқ қарздорликни ундиришнинг бошқа механизмлари сақлаб қолинган. Хусусан, қарз суммаси ижро ҳужжатлари асосида фуқаронинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ёки бошқа даромадларидан ушлаб қолиниши мумкин. 

 

Бунда ушлаб қолинадиган миқдор меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ошмаслиги керак.

 

Соддалаштирилган ижро тартиби қарзни ундиришни қарздорнинг яшаш манзилига бормасдан туриб амалга ошириш имконини беради. Жараёнлар асосан банк тизимлари ва ахборот технологиялари орқали масофадан юритилади.

 

Бундай тартибда мол-мулкни хатлаш ёки чет элга чиқишни чеклаш каби кескин чоралар қўлланилмайди. Қарздорга хабарнома юборилгач, унга қарзни ихтиёрий тўлаш учун 5 иш куни берилади. Ушбу муддатда узрли сабабларсиз қарз тўланмаса, мажбурий ундириш бошланади ва қўшимча равишда ижро йиғими ҳисобланади.

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"