Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида маълумотлар тарқалмоқда. Ҳолатга Транспорт вазирлиги расмий муносабат билдириб, бу хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1-январдан бошлаб автобуслар салонида нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.


