Украина Президенти Владимир Зеленский Балидаги Г20 саммитида қатнашмайди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар берди.
Тадбир ташкилотчиларинг таъкидлашича, Зеленский "Украинанинг ички ишлари билан банд бўлади".
Шунингдек, Кремль ҳам саммитга Владимир Путин ҳам келмаслигини тасдиқлади. Саммит ташкилотчилари ҳар иккала президентнинг ҳам juda тиғиз жадваллари борлигини, уларнинг қарорини ҳурмат қилиш кераклигини айтишган.
Индонезиядаги Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилади. Г20 саммитида Путиннинг видеоалоқа орқали чиқиши истисно etilmagan.Тадбир 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади.


