Банан остига яширилган кокаин
Эквадор полицияси 8,8 тонна кокаинни мусодара қилди.

Банан солинган идишга яширилган оғирлиги 8,8 тонна бўлган кокаин партияси Эквадор полицияси томонидан қўлга олинди. Юк Бельгияга йўл олганди.
Расмийларга кўра, юк манзилига етиб борса, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар уларни сотишдан 330 миллион доллардан кўпроқ даромад олишлари мумкин эди.
Сўнгги йилларда Эквадор наркотик картелларининг логистика занжирларида Жанубий Американинг асосий транзит мамлакатларидан бирига айланди. Қўшни Перу ва Колумбияда ишлаб чиқарилган кокаин мунтазам равишда Эквадор портларидан топилади.
Биргина 2022-йилда маҳаллий полиция 200 тоннадан ортиқ А тоифали гиёҳванд моддаларни мусодара қилди.







