1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

«Барча муқаддас китоблар вандализмдан қонуний ҳимояланган бўлиши керак»

Қозоғистон президенти БМТ минбарида Қуръоннинг ёқиб юборилиши юзасидан баёнот берди.

«Барча муқаддас китоблар вандализмдан қонуний ҳимояланган бўлиши керак»

 

БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаган Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Қуръоннинг ёқиб юборилиши юзасидан фикр билдирди.

 

“Сўнгги пайтларда муқаддас китобларга ҳурматсизлик ҳолатлари кузатилмоқда. Биз бу вазиятдан хавотирдамиз. Ислом ва бошқа динларга қарши бундай ҳаракатлардан эркинлик, сўз эркинлиги ва демократия рамзини кўриб бўлмайди. Қуръони Карим каби барча муқаддас китоблар вандализмдан қонуний ҳимояланган бўлиши керак”, — деди у.

 

Шу билан бирга, Давлат раҳбари Қозоғистон келгуси йил Келажак саммитида ёрдамчи рол ўйнашини таъкидлади.

 

“Биз Бош котиб томонидан таклиф этилган “Янги тинчлик кун тартиби”ни қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу стратегик ҳужжат дунёда кенг тарқалган ишончсизлик ва нафратга қарши туриши керак. Қозоғистон келгуси йил Келажак саммитида Келажак пактининг қабул қилинишида конструктив ва қўллаб-қувватловчи рол ўйнайди. Аммо тинчлик фақат қуролни тақиқлаш ёки декларация имзолаш билан бўлмайди. Динлараро ва конфессиялараро мулоқот тинчлик маданиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутади”, – деди Тўқаев.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика