1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Барса” Силвани сотиб олиш учун жиддий киришди

Инглизлар футболчини 65 млн еврога баҳоламоқда.

“Барса” Силвани сотиб олиш учун жиддий киришди

 

“Барселона” ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадини танлаб олди.

 

Маълумотларга кўра, клуб раҳбари Жоан Лапорта ва агент Жорже Мендеш “Манчестер Сити” футболчиси Бернарду Силва трансфери устида ишларни бошлаб юборишган. Бироқ тез орада “Барселона”га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши мумкин.

 

Хавбекнинг ўзи ҳам Каталония клубида ўйнамоқчи, “шаҳарликлар” раҳбарияти уни қўйиб юборишга тайёр.

 

“Манчестер Сити” 28 ёшли португалиялик футболчини 65 млн еврога баҳолади. Каталония клубида асосий муаммо маош бўлиши мумкин. Футболчи “Сити”да олаётган 7 млн еврони “Барселона”да ҳам олмоқчи.

 

Силва жорий мавсум АПЛнинг 24 та учрашувида 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика