АҚШ Президенти Жо Байден АҚШнинг Хитойдан технология компанияларига сармоя киритишини чекловчи фармонни имзолади.
"Ҳарбий, разведка, кузатув ёки кибер қобилиятлар учун муҳим бўлган нозик технологиялар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ёки катта қисми Қўшма Штатлардан ташқарида жойлашгани миллий хавфсизлик учун таҳдид ва АҚШнинг маълум сармоялари бу таҳдидни кучайтириши мумкин", — деди Президент.
Шу билан бирга, Байден АҚШнинг очиқ сармояга содиқлиги Вашингтон иқтисодий сиёсатининг асоси эканлигини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар ўз миллий хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилишга зид бўлмаса, ҳар доим трансчегаравий сармояларни қўллаб-қувватлайди.


