1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Байден Польшага келиб, Зеленский билан учрашмоқчи

Украина президенти тинчлик режасини тақдим этиши мумкин.

Байден Польшага келиб, Зеленский билан учрашмоқчи

 

АҚШ президенти Жо Байден Польшага келиши кутилмоқда. У Владимир Зеленский ва  Анжей Дуда билан учрашув ўтказиши мумкин, деб ёзади Польшанинг “Dziyennik Gazeta Pravna” нашри.

 

Учрашув Варшава ёки Рзешовда бўлиш режалаштирилган.

 

Учрашувда Зеленский тинчлик режасини тақдим этади ва “Украинага бағишланган халқаро конференция ўтказишга чақиради”, деб ёзади нашр Киевдаги дипломатик манбага таяниб.

 

Маълум қилинишича, режа 10 банддан иборат бўлиши ва 2014 йил мартида Қрим аннекция қилинишигача бўлган чегаралар доирасида Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тан олишни назарда тутиши керак.

 

Шунингдек, режада ҳарбий трибунал яратиш ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари масаласи ҳам бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика