1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Байден расмий ташриф билан Европада бўлади

У Британияда қирол Карл III билан учрашиши кутилмоқда.

Байден расмий ташриф билан Европада бўлади

 

АҚШ президенти Жо Байден 9-13 июль кунлари Буюк Британия, Литва ва Финляндияга ташриф буюради. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер маълум қилди.

 

"Биринчи навбатда президент Байден Буюк Британиянинг Лондон шаҳрига боради. Қирол Чарлз III ва Бош вазир Риши Сунак билан мамлакатларимиз ўртасидаги яқин муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган учрашувлар ўтказади. Сўнгра 11-12 июль кунлари президент Литванинг Вилнюс шаҳрига ташриф буюради. НАТОнинг 74-саммитида иштирок этади", — деди Жан-Пер баёнотида.

 

Литвадан Байден 13 июль куни Финляндия пойтахти Хелсинкига боради ва у ерда Нато ва Скандинавия давлатлари раҳбарлари ўртасидаги саммитда иштирок этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика