АҚШ президенти Жозеф Байден Украина масаласи бўйича иттифоқчилари билан бирлигини сақлаб қолиш учун 225 соат мулоқот ўтказганини маълум қилди.
Президент бу ҳақда Калифорниядаги тарафдорлари олдидаги чиқишида айтган. У бундан кўзланган мақсад Украина атрофидаги вазиятда иттифоқчиларнинг умумий позициясини сақлаб қолишдан иборат эканини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Байден Покистонни катта хавф туғдирувчи давлатлардан бири деб ҳисоблашини қайд этган.
“Покистон ядро қуролига эга тарқоқ давлат”, – деган Оқ уй раҳбари.
Аввалроқ Жозеф Байден Владимир Зеленскийдан кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам масаласида нолимасликни сўраганди.


