Ўзбекистон

Байрам кунлари Ўзбекистон бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилади

Тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

Байрам кунлари Ўзбекистон бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилади

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йил 10 январгача республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари эълон қилинди.

 

Мазкур тадбирлар доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида республика ишчи штаби ташкил этилди. Белгиланган давр мобайнида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

 

Шунингдек, маҳалла ҳудудларида тозаликка риоя этилишини таъминлаш, байрам кунларида чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни режа-графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

 

“Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирларининг асосий мақсади аҳолининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказишига шароит яратиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ҳамда экологик вазиятни янада яхшилашга ҳисса қўшишдан иборат.

custom img

Тошкент аэропортида тиллани ички аъзоларига яширган йўловчилар ушланди

Улар шу тариқа 410 грамм заргарлик буюмларини Истанбулга олиб чиқиб кетишга уринган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"