Жаҳон

Bloomberg: Россия дон экспорти бўйича келишувни узайтиришга тайёр

Амалдаги келишув 19 ноябрда тугайди.

Bloomberg: Россия дон экспорти бўйича келишувни узайтиришга тайёр

 

Россия Туркия ва БМТ воситачилигида Украина донини экспорт қилиш бўйича келишувни узайтиришга рози бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри ёзмоқда.

 

Амалдаги келишув 19 ноябрда тугайди. Россия келишувни узайтиришга рози бўлган, бироқ Москва бундай узайтириш эвазига янги талаблар қўядими ёки йўқми, аниқ эмас.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Москвага Россия озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали тўсиқсиз экспорт қилишда ёрдам беришга ваъда берди.

 

Бироқ дон шартномасининг узайтирилиши ҳали расман эълон қилинмаган. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россия бу борадаги қарорини зудлик билан эълон қилишини айтди.

 

Тасдиқланган шартларга кўра, агар битим тарафларидан ҳеч бири уни бекор қилишга ёки қабул қилинган ҳужжат матнини қандайдир тарзда ўзгартиришга қарор қилмаса, 19 ноябр куни келишув автоматик равишда яна 120 кунга узайтирилади.

 

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"