Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Суриянинг муддатли президенти Ахмад ал-Шара ва ички ишлар вазири Анас Хаттобни жаҳон ташкилоти санкция рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Резолюция АҚШ томонидан тайёрланган бўлиб, Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 14 таси уни қўллаб овоз берди. Шу жумладан, Россия ҳам резолюцияни маъқуллади. Хитой овоз беришда бетараф қолди.
Санкцияларнинг бекор қилиниши Сурияда сиёсий барқарорликни таъминлаш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган халқаро ташаббуслар доирасида амалга оширилмоқда.


