Ўзбекистон

Boeing иш ўринларини 10 фоизга қисқартирди

Компания 5 миллиард доллар зарар кўриши мумкин.

Boeing иш ўринларини 10 фоизга қисқартирди

Boeing 17 000 иш ўринини қисқартиради, бу умумий ишчи кучининг 10 фоизини ташкил қилади. Ушбу қарор 777Х самолётининг биринчи етказиб бериш партияларини бир йилга кечиктиради. Бундан ташқари, компания иш ташлашлар натижасида учинчи чоракда 5 миллиард доллар зарар кўриши мумкин.

 

Boeing компаниясининг янги бош директори Келли Ортберг ходимларга йўллаган мурожаатида компаниянинг америкалик ишчиларининг 737 МАХ ва Boeing 767 ва 777 самолётларини ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган давом этаётган иш ташлашидан кейин “молиявий ҳолатни тиклаш учун” ишчи кучини сезиларли даражада қисқартириш зарурлигини айтди.

 

"Иш жойидаги қисқартиришлар раҳбарлар, менежерлар ва ходимларга таъсир қилади", деди компания раҳбари. Ортберг август ойида компания раҳбарлигини қабул қилиб, касаба уюшмаси ва ходимлар билан муносабатларни тиклашга ваъда берганди.

 

"Вақтинчалик маош олмаётгани сабабли иш ташлашга чиққанлар доимий маош олмайдиган ишсиз ишчи бўлишни хоҳламайдилар. Ўйлайманки, иш ташлаш бир ҳафта ичида тугайди, чунки бу ишчилар ишдан бўшатиладиган 17 000 кишилик рўйхатда бўлишни хоҳламайдилар", — деди Great Hill Capital бошқарувчи директори Томас Хейс.

 

Иш ташлашлар бир ой олдин бошланган эди. Boeing компаниясининг Сиэтл ва Портленддаги 33 мингга яқин ходими, “Халқаро аэрокосмик ва машинистлар уюшмаси” аъзолари маошларини 40 фоизга оширишни талаб қилмоқда. Компания иш ҳақини 25 фоизга ошириш таклифи билан чиқди, бироқ у рад этилди.

 

custom img

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"