1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Borrel: YеI Markaziy Osiyoga Xitoy va Rossiyadan ko‘p investitsiya kiritgan

Европа дипломатияси раҳбари Самарқанддаги конференцияда чиқиш қилди.

Borrel: YеI Markaziy Osiyoga Xitoy va Rossiyadan ko‘p investitsiya kiritgan

 

Самарқанддаги  “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза” конференциясида ЕИнинг ташқи ишлаб бўйича олий вакили Жозеп Боррель Марказий Осиё ва ЕИ давлатлари автономияга ҳаракатланиш ва стратегик ҳамкорларини мустақил танлашни хоҳлашини билдирди.

 

“Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз каби биз ҳам Европада ким билан алоқа ўрнатиш эркинлигини берувчи стратегик автономияга интилмоқдамиз. Ўта қарамлик ва танловнинг йўқлиги жуда қимматга тушади. Биз Марказий Осиёдаги ҳамкорларимизнинг тарихий ёки географик омилларга қарамай ҳар қандай халқаро ҳамкорга қарамликдан воз кечиш каби табиий истагини ҳурмат қиламиз ва тан оламиз”, - деди Боррель ўз чиқишида.

 

Унинг фикрича, ЕИ билан ҳамкорлик бошқа алоқаларга зарар етказмаслиги, аксинча уларни тўлдириши керак.

 

Ўз чиқишида Жозеп Боррель Евроиттифоқ Марказий Осиё давлатларининг асосий чет эл инвесторига айланганини ҳам таъкидлаб ўтди.

 

“Сўнгги 10 йилда ЕИ давлатлари Марказий Осиёга 105 млрд доллар инвестиция қирилган, бу минтақага тўғридан-тўғри инвестицияларнинг 40%идан кўп. Бу Россия ва Хитой инвестициясини ортда қолдиради, ва биз янада кўпига тайёрмиз”, - деди Боррель.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика