Жаҳон

"Бош кўтарганнинг бошини чопиб ташлаймиз"

Қирғизистон МХДҚ раҳбари Коля Қирғизнинг жиноий гуруҳини огоҳлантирди.

"Бош кўтарганнинг бошини чопиб ташлаймиз"

 

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиев Тўқмоқ шаҳрида давлат қўмитаси янги биноси очилишида қатнашиб, жиноят олами вакилларига навбатдаги мурожаат билан чиқди. 

 

У аввалроқ турли тўдаларни жиноятга қарши кураш ҳақида огоҳлантирганини эслади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари бу кураш давом этишини маълум қилди. Мурожаатида у Қамчи Қўлбоев атрофидаги одамларни тилга олди

 

"Мен криминал авторитет қуршовида бўлганларнинг барчасига расман маълум қиламан. Кимки қонунни бузишга, ноқонуний хати-ҳаракатлар қилишга уринса, қонун доирасида жазоланади. Қаттиқ жазоланади. Агар битта криминал бош кўтарса ҳам, унинг бошини кесиб ташлаймиз. Мен буни очиқ айтяпман. Шунинг учун яна бир бор эслатиб ўтаман. Агар криминал авторитетга яқин бўлган шахслардан кимдир қонунни бузишга уринса, биз уни қонун доирасида қаттиқ жазога тортамиз", — деди Тошиев

 

Унинг қўшимча қилишича, президент бошчилигидаги жамоа қатъий ҳаракат қилади. 

 

"Муҳтарам Садир Нурғўжўевич бошчилигидаги сиёсий жамоада мамлакатда қонун ўрнатиш, тартиб ўрнатиш учун барча сиёсий ирода бор. Биз буни бажарамиз. Кимдир давлат қонунларига бўйсунмаса, ўз қонунлари, схема ва тартибини ишлаб чиқса, улар қонун доирасида жазоланади", — деди Тошиев

 

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан «қонундаги ўғри» Қамчи Қўлбоевни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди. Махсус операция давомида у йўқ қилинди. Давлат қўмитаси Қамча Қўлбоевга нисбатан бир қатор жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Текширувлардан бири қарама-қарши жиноий гуруҳ бошлиғи, Ду-Чингиз лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. 

 

5 октябрь куни криминал авторитет Қамчи Қўлбоев ўзининг ватани - Чўлпон-Отада дафн қилинди. 

custom img

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ

2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етгани маълум қилинди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишув тузишни истамоқда — Трамп

Трамп айрим ОАВларни ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ ёритмаётганлигини танқид қилди.

custom img

Эрон ФИФАдан АҚШнинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишни талаб қилди

Спорт вазирининг таъкидлашича, Эрон атрофидаги ҳарбий можаро ва уруш ҳолати мусобақага тайёргарликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 14 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"