Ўзбекистон

Будапештдан Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилиши режалаштирмоқда

Хива шаҳрида "Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданий форуми доирасида ўтказилган Турксой давлатлари Маданият вазирлари Доимий Кенгашининг 38-йиғилиши доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашди.

Будапештдан Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилиши режалаштирмоқда

 

 

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбарининг қайд этишича, учрашувда сайёҳлар алмашинувини қайта тиклаш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш асосий масалаларидан бири бўлди. Шу муносабат билан томонлар "WizzAir" авиакомпанияси томонидан "Будапешт — Самарқанд" тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйиш масаласини ҳам муҳокама қилинди.

 

Венгрия ташқи ишлар вазири Будапештдан Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент ва Бухоро каби йирик шаҳарларига тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилишига қизиқиш билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистон аэропортларида хизмат кўрсатиш шартларини таъминлашда ва авиақатновларга оид битим имзоланишида кўмакка умид билдирди.

 

Ўзбекистон томони яқин вақт ичида Венгрия авиаташувчисига ушбу рейсни ишга тушириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.

 

Маълумот учун, икки мамлакатнинг илм-фан соҳаси вакиллари ва тадқиқотчилари ўртасида ҳам яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Масалан, Лоранда Эотвош номидаги Будапешт университети профессори, Шарқшунослик институти директори Бенедек Перри билан биргаликда Венгрия Фанлар Академияси кутубхонасида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Ҳозирда Пери Ф. Навоийнинг "Маҳбуб-ул қулуб" асарини инглиз тилига, «Бобурнома» асарини эса венгер тилига таржима қилмоқда.

 

Аввалроқ Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Токиода Япониянинг маданият масалалари бўйича вакили Сунъичи Токура билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Будапештдан Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилиши режалаштирмоқда | Zamon.uz