Бугун, 29 апрель куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Ракат» маҳалласи «Муқумий» кўчасида 2-йўналишдаги ҳаракатланиб кетаётган «Мерседес-Бенз» русумли автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:01 да етиб бориб, ёнғин соат 14:08 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда.