1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугундан банклар ва истеъмолчилар ўртасида янги қоидалар кучга кирди

Энди кредит тўловларини амалга оширишда қийинчиликка дуч келаётган мижозларга шартнома шартларини ўзгартириш, енгиллик ва муқобил механизмлардан фойдаланиш имконияти берилади.

Бугундан банклар ва истеъмолчилар ўртасида янги қоидалар кучга кирди

 

 

Бугундан бошлаб тижорат банклари ва банк хизматлари истеъмолчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи янги талаблар амалда қўлланила бошланди. Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талабларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар эндиликда мажбурий ҳисобланади.

 

Янги қоидаларга кўра, кредит шартномаси расмийлаштирилишидан олдин истеъмолчилар кредит бўйича барча таваккалчилик ва мажбуриятларни тушунганини тасдиқловчи махсус чек-листни тўлдириши шарт. Ушбу чек-лист тасдиқланмагунча кредит шартномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Шунингдек, кредит тўловларини амалга оширишда қийинчиликка дуч келаётган мижозларга шартнома шартларини ўзгартириш, енгиллик ва муқобил механизмлардан фойдаланиш имконияти берилади. Банкларга истеъмолчи аризасида кўрсатилган миқдордан ортиқча кредит таклиф қилиш ёки уни олишга ундаш қатъиян тақиқланади.

 

Бундан ташқари, кредит қарздорликларини давлат томонидан ажратиладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам маблағлари, жумладан ижтимоий карта ҳисобварақларига келиб тушадиган пуллар ҳисобидан ундиришга рухсат берилмайди. Масофавий банк хизматлари орқали кредит ажратишда эса банклар мижоз розилигини билдирувчи белгиларни олдиндан белгилаб қўймаслиги, барча танловлар истеъмолчи томонидан мустақил амалга оширилишини таъминлаши шарт.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика