Ўзбекистон

Бугундан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 1 ноябрдан кучга кирадиган ўзгартиришлар маълум қилинди.

Бугундан қонунчиликда нималар ўзгаради?

 

  • Тиббиёт йўналишида таълим олаётган талабалар ишга жойлаштирилади

Шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

  • Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини текширишнинг янги тартиби жорий этилади

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади.

Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.

  • Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади

Қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.

  • Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади

Томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан субсидия ажратилади.

  • Ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади

Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

  • Ёшларга компьютер сотиб олиш учун истеъмол кредити ажратилади

ИТ-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.

  • Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти кенгайтирилади

Бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди.

  • «Коробка» ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат берилади

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.

  • Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилади

Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатга киритилади.

Ўз-ўзини иш билан таъминловчилар учун кенгайтирилган тадбирлар рўйхати:

            — автомобиль бозорларида воситачилик хизматлари;

            —риелторлик хизматларини кўрсатиш;

            —уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш бўйича хизматлар;

            —уй-рўзғор буюмларини ижарага бериш хизматлари (стол ва стуллар,                 идиш- товоқлар, жиҳозлар ва бошқалар);

            —гипс ва ганчдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш (уй-рўзғор буюмлари, қаҳрамонлар                 ҳайкаллари);

            —тош ва тошдан ясалган буюмлардан ёдгорликлар, сувенирлар ва безак буюмлари                 ишлаб чиқариш;

            —тўқув саватлари, нон маҳсулотлари ва бошқа ёғоч маҳсулотлари учун махсус                 идишлар;

           —шахсий томорқаларда уй шароитида пилла, тут ниҳоллари ва кўчатлари                 етиштириш, шунингдек, уйда ипак газлама ва шойи гилам тўқиш ва сотиш;

            —кулолчилик.

 

  • Уй-жой сотиб олиш учун субсидияларни соддалаштирилган бериш

 

  • Никоҳ тузиш учун аризаларни ДҲМ орқали қабул қилиш эксперименти ўтказилади.

 

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.