Бухоро шаҳрида “Давлат идоралари фаолияти очиқлиги бўйича Марказий Осиё давлатлари форуми” бўлиб ўтди
Илк маротаба ташкил этилаётган мазкур халқаро анжуман Марказий Осиё давлатларининг масъул давлат идоралари вакиллари ҳамда халқаро ва нодавлат ташкилотларнинг етакчи экспертлари иштирокида давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.
