Ўзбекистон

Бухорода Афғонистондан олиб келинган салкам 5 кг наркотик тўхтатиб қолинди

Жиноят содир этган шахслар гиёҳванд моддани Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олишган.

Бухорода Афғонистондан олиб келинган салкам 5 кг наркотик тўхтатиб қолинди

 

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Хусусан, “Бухоро – Қоракўл” йўналишида ҳаракатланаётган “Gentra” русумли автотранспорт воситаси Жондор тумани ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.

 

Текширув давомида автомашина салонида Қоракўл туманида яшовчи 1969 йилда туғилган шахс ҳамда 1973 йилда туғилган хорижий давлат фуқаросига тегишли бўлган соф вазни 4 килограмм 715 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди ва у процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик моддаси аввалроқ наркокурерлар томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган ва Бухоро шаҳри ҳудудида яширин жойга жойлаштирилган бўлган. Гумонланувчилар ушбу моддани айнан шу жойдан олиб кетаётган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ҳамда 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу турдаги жиноятларни содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

custom img

Байрам арафасида барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиши мумкин

Байрам арафасида узлуксиз ишлайдиган ёки махсус иш турларида ортиқча ишлаган ходимларга қўшимча иш ҳақи ёки дам олиш белгиланади.

custom img

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди

Афв этилганлар орасида 3 нафар хориж фуқароси, 26 нафар аёл, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.

custom img

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланиб, 1,5 соат интервал билан амалга оширилади.

custom img

Ўзбекистоннинг учта ҳудудда минглаб контрафакт ва яроқсиз дори воситалари фош этилди

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"