1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Буюк Британия ва Норвегия денгизда Россияга қарши денгиз иттифоқини тузди

Иттифоққа 13 та ҳарбий кема бирлашган.

Буюк Британия ва Норвегия денгизда Россияга қарши денгиз иттифоқини тузди

Британия ва Норвегия Россия томонидан сув ости кабелларига хавф кучайгани сабабли уларни ҳимоя қилиш, Россия сув ости кемаларини овлаш ва Шимолий Атлантикадаги аҳамиятга эга инфратузилмаларни ҳимоя қилиш учун иттифоқ тузди. Иттифоққа 13 та ҳарбий кема бирлашган.

 

Бу келишув аввалги, август ойида Норвегия Британияда ишлаб чиқарилган камида бешта фрегатни сотиб олиш бўйича тузган 11 миллиард евролик шартномадан кейин имзоланмоқда. Расмийларнинг айтишича, Норвегия кемалари ва саккизта Британия кемаси НАТОнинг шимолий қаноти бўйлаб денгизларда биргаликда ҳаракат қилади.

 

Томонларнинг маълум қилишича, бу келишув икки давлатга ўзларини биргаликда ҳимоя қилиш имконини беради.

 

Стармер “тарихий” деб атаган ва пайшанба куни Лондонда икки давлат мудофаа вазирлари томонидан расман имзоланган ушбу битимга кўра, Буюк Британия Қироллик Ҳарбий-денгиз флоти ўзининг сиртқи кемалари учун Норвегия ракеталаридан фойдаланишга розилик берган.

 

“Янги таҳдидлар даврида, айниқса Россиянинг Шимолий Атлантикадаги фаоллиги ортиб бораётган бир пайтда, бизнинг кучимиз — қатъий ҳарбий салоҳият ва мустаҳкам иттифоқлардир”, — деди Британия мудофаа вазири Жон Хили.

 

Британия сўнгги икки йил ичида Россия ҳарбий-денгиз фаоллиги ўз сувларида 30 фоизга ошганини билдирган.

 

НАТОнинг кибер ва гибрид таҳдидлар бўйича катта эксперти ўтган йил охирида Европадаги сув ости кабелларига қилинаётган доимий ҳужумларни “Ғарб инфратузилмасига энг фаол таҳдид” деб атаган эди.

 

НАТОнинг Инновация, Гибрид ва Кибер бўйича вақтинчалик бош котиб ўринбосари Жеймс Аппатурайга кўра, алоқа кабелларига қилинган ва альянс томонидан Россияга нисбат берилган сўнгги ҳужумлар Европага қарши кибер, гибрид ва бошқа тажовузкор фаолиятнинг кескин ошганидан далолат беради.

 

Ноябрь ойининг бошида Швеция ва Литва ўртасидаги, шунингдек Германия ва Финляндия ўртасидаги Балтика денгизидаги икки кабелнинг узилиши НАТО ва аъзо давлатлар орасида саботаж эҳтимоли борлиги ҳақида кескин ташвиш уйғотди.

 

                                                                                                                                                 Шоҳжаҳон Мажидов

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика