Жаҳон

Буюк Британияда масжидларни ҳимоя қилиш бўйича янги дастур эълон қилинди

Ҳукумат масжидлар ва мусулмон марказлари хавфсизлигини таъминлаш учун 13,3 миллион доллар ажратади.

Буюк Британияда масжидларни ҳимоя қилиш бўйича янги дастур эълон қилинди

Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги масжидлар ва мусулмон диний марказларида хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида 10 миллион фунт стерлинг (тахминан 13,3 миллион доллар) миқдорида қўшимча маблағ ажратади.

 

Бу ҳақда Британия ҳукумати матбуот хизмати баёнотида маълум қилинди.

 

Ажратилган маблағ видеокузатув тизимларини ўрнатиш, сигнализация воситаларини янгилаш, ҳимоя панжараларини қуриш ва хавфсизлик хизматларини молиялаштиришга йўналтирилади.

 

Ушбу ташаббус ўтган йили масжидлар хавфсизлигини таъминлаш учун ажратилган 29,4 миллион фунт стерлинглик дастур доирасининг давомидир.

 

Қарор Бош вазир Кей Стармернинг Англиянинг Пишавен шаҳридаги масжидга ташрифи чоғ‘ида эълон қилинган. Маълум қилинишича, ушбу масжид октябрь ойи бошларида номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилган эди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар қайд этилмаган.

 

Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, янги маблағ диний масканларда тинчлик, бағрикенглик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган комплекс чоралар тизимини янада мустаҳкамлайди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"