1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чет тили ўқитувчилари мажбуран ишдан бўшатиляпти — Меҳнат инспекцияси

Давлат меҳнат инспекцияси хорижий тил ўқитувчиларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани юзасидан огоҳлантирди.

Чет тили ўқитувчилари мажбуран ишдан бўшатиляпти — Меҳнат инспекцияси

 

Давлат меҳнат инспекцияси чет тилларидан дарс берувчи ўқитувчиларга нисбатан меҳнат қонунчилиги бузилаётган ҳолатлар кўпаяётганидан огоҳлантирди. Инспекция маълумотига кўра, айрим иш берувчилар томонидан ўқитувчиларга иш ҳақи тўланмаслиги, уларни иш фаолиятидан четлатиш ёки мажбуран ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёздириш ҳолатлари кузатилмоқда.

 

Қайд этилишича, Давлат меҳнат инспекциясига келиб тушаётган мурожаатларда ушбу ҳолатлар тизимли тус олаётгани билдирилган. Инспекция бундай амалиётлар меҳнат қонунчилигига мутлақо зид эканини таъкидлаб, ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий чоралар кўрилишини маълум қилди.

 

Инспекция, шунингдек, ўқитувчиларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланишини таъминлаш ва қонунбузар иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш назарда тутилганини билдирди. Шундай ҳолатларга дуч келган фуқаролар Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилишга чақирилди.

 

Мазкур муаммо чет тили ўқитувчиларига қўйилган сертификат талаблари билан боғлиқ. Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб чет тилларидан дарс берувчи педагоглар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши белгиланган.

 

Ушбу талабнинг ижроси дастлаб 2024 йилга белгиланган бўлсада, ўқитувчиларнинг барчаси белгиланган муддатда сертификат ола олмагани сабаб талаб муддати аввал 2025 йил кузига, кейинчалик эса 2026 йил 1 январгача узайтирилган. Амалдаги тартибга кўра, мазкур муддат давомида сертификати мавжуд бўлмаган ўқитувчиларга ишлашга рухсат берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика