1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Чехия Европа Иттифоқидаги тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлат бўлиши мумкин

Автомобиль йўлининг айрим қисмида янги чеклов сентябр ойида синов тариқасида жорий қилинади.

Чехия Европа Иттифоқидаги тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлат бўлиши мумкин

Чехияда автомобиль йўлининг айрим ҳудудида рухсат этилган тезликни 150 км/соатгача ошириш режалаштирилмоқда. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, Табор ва Ческе-Будевитсе шаҳарлари орасидаги 50 километрик йўлда ҳайдовчилар юқори тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

 

Янги тартибни синов тариқасида жорий этиш сентябр ойининг охирига белгиланган. “150 км/соат” белгили электрон йўл кўрсаткичлари фақат қулай об-ҳаво шароитида ва йўлнинг тиғиз эмаслиги ҳолатида ишлайди. Агар ёмғир, қор ёки бошқа ноқулай об-ҳаво кузатилса, тизим автоматик равишда рухсат этилган тезликни 20 км/соатга пасайтиради.

 

Ҳозирда Чехия автомобиль йўлларида умумий тезлик чегараси 130 км/соатни ташкил этади. Шунингдек, Австрияда ҳам 2018–2020-йилларда Вена ва Залсбург оралиғида 140 км/соат тезлик чеклови синов тариқасида жорий қилинган эди. Бироқ лойиҳа карбонат ангидрид чиқиндиларининг ошиши ҳақидаги хавотирлар сабабли ўша пайтдаги иқлим ишлари вазири Леонора Гевесслер томонидан тўхтатилган.

 

Чехия ушбу ташаббусни амалга оширса, Европа Иттифоқида энг юқори тезлик чекловига эга давлат сифатида тарихда қолиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика