Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева
Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

13 ноябрь куни Президент ҳузурида 2027-йилги Давлат бюджети ва иқтисодий ўсишнинг янги модели муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Унинг қайд этишича, асосий солиқлар оширилмайди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга эътибор қаратилади.
Шунингдек, 2027 йилги бюджет харажатларининг энг катта қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилиши режалаштирилган.
“Бунда асосий эътиборимиз рақамли назорат ва оçиқликни куçайтириşга қаратилади. Токи ҳар бир сöм öз öрнида иşлатилиб, одамлар бу öзгариşлар натижасини öз оиласида, кундалик ҳаётида ҳис қилсин”, деб қайд этди Саида Мирзиёева.








