Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди
Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети Маслаҳат кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Учрашув доирасида университет президенти Эллен Гранберг билан олийгоҳнинг истиқболдаги ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинди.
Алламжоновнинг маълум қилишича, суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.
У, шунингдек, дунёнинг етакчи илм-фан марказларидан бири бўлган мазкур университетнинг Маслаҳат кенгаши аъзоси сифатида унинг келажакдаги ривожига ҳисса қўшиш ўзи учун шараф эканини таъкидлаган.








