Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди
Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси Меҳмет Зеки Обуз ва бошқаларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши қўзғатган халқаро арбитраж иши юзасидан қарор қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, даъвогарлар томонидан Ўзбекистон Республикасига қарши илгари сурилган барча даъво талаблари рад этилди.
Ушбу инвестициявий низо Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида 1992 йилда тузилган инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим асосида қўзғатилган бўлиб, 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди. Арбитраж трибунали эълон қилган қарор низолашувчи томонлар учун якуний ҳисобланади.
Мазкур арбитраж ишида давлат манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда “Curtis, Mallet-Prevost, Colt & Mosle” халқаро юридик компанияси (АҚШ) ҳимоя қилди.








