Жаҳон

Дания ўз гербини ўзгартирди

Бунга АҚШ Гренландияни сотиб олишга ҳаракат қилаётгани сабаб бўлган.

Дания ўз гербини ўзгартирди

 

500 йил мобайнида мамлакат гербида уч тож — Дания, Швеция ва Норвегия ўртасида ХIV асрда тузилган “Калмар унияси” рамзи акс этиб келган. 2024 йил декабрь ойи охирида Дания қироли Фредерик гербни ўзгартиришга фармон берди. Янги гербда Копенгаген ўз назорати остида сақлаб қолмоқчи бўлган ҳудудлар — Фарер ороллари (қўй) ва Гренландия ороли (оқ айиқ) рамзлари олдингидан каттароқ шаклда акс этган.

 

Доналд Трамп кеча жойлаган постида гренландияликлар АҚШнинг бир қисми бўлишни исташаётгани, чунки бу «фойдали» эканини, шунингдек, "Гренландияни яна буюк қиламиз!" каби баландпарвоз гапларни ёзган эди.

 

Ўз навбатида, Гренландия бош вазири Муте Эгеде оролга мустақиллик берилишини истамоқда. Унинг фикрича, оролнинг Дания таркибидаги тарихи "тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яратилиши мумкин эмаслигини" кўрсатмоқда. Эгеде ўзининг янги йил мурожаатида маҳаллий ҳукумат конституция лойиҳасини тайёрлагани ҳақида ҳам маълум қилган.

custom img

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида сўнги 24 соатда 14 киши ҳалок бўлди

Чақмоқ уришлари мамлакатнинг камида етти туманида қайд этилган.

custom img

Владимир Путин Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи билан учрашув ўтказди

Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

custom img

Туркиядаги бокс турнири оммавий жанжал билан якунланди

Муштлашувда бир нечта россиялик спортчилар жароҳат олган.

custom img

Москвага қиш қайтди: ҳудудни қалин қор қоплади

Кучли қор ёғиши сабаб Москва ва вилоятда қарийб 200 та дарахт қулаб, автомобиллар ва электр тармоқларига зарар етган.

custom img

Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича таклиф юборди — Axios

Оқ уй мазкур таклифни олган, бироқ Вашингтон уни қачон кўриб чиқиши маълум эмас.

custom img

Дунё мамлакатларининг ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди — SIPRI

2025- йилда ҳарбий харажатлар 2,9 фоизга кўпайиб, 2,88 триллион долларни ташкил қилган.

custom img

Исроилнинг собиқ бош вазирлари Нетаняхуга қарши иттифоқ тузди

Собиқ бош вазирлар Нетаняхунинг хавфсизлик ва ташқи сиёсат борасидаги қарорларини танқид қилиб келмоқда.

custom img

Ҳиндистонда самолёт двигатели учиш пайтида ёниб кетди

Ҳодиса ортидан 232 йўловчи фавқулодда тарзда эвакуация қилиниб, олти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"