Жаҳон

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида сўнги 24 соатда 14 киши ҳалок бўлди

Чақмоқ уришлари мамлакатнинг камида етти туманида қайд этилган.

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида сўнги 24 соатда 14 киши ҳалок бўлди

 

Бангладешда сўнгги 24 соат ичида юз берган мавсумий чақмоқ уришлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Reuters хабарларига кўра, қурбонларнинг аксарияти очиқ далаларда қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлган фермерлар бўлиб, тўсатдан бошланган момақалдироқ вақтида дарахтлар остида бошпана топишга уринган.

 

Чақмоқ уришлари мамлакатнинг камида етти туманида қайд этилган. Фавқулодда вазиятлар хизматлари бир қатор ҳудудларда қидирув-қутқарув ва тиббий ёрдам ишларини олиб бормоқда. Жароҳат олган бир нечта фуқаролар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, айримларининг аҳволи оғир экани билдирилмоқда.

 

Бангладешда ҳар йили чақмоқ уриши натижасида юзлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмади. Мутахассислар ушбу ҳолатларни асосан муссон мавсумидан олдинги апрель–июнь ойларида кузатиладиган кучли иссиқлик, намлик ва беқарор об-ҳаво шароитлари билан боғламоқда. 2016 йилда мамлакат ҳукумати чақмоқ уришини расмий равишда табиий офат сифатида тан олган.

 

Экспертлар фикрича, ўрмонларнинг қисқариши ва баланд дарахтлар сонининг камайиши чақмоқдан табиий ҳимоя даражасини пасайтириб, инсонлар учун хавфни оширмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.