Жаҳон

Владимир Путин Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи билан учрашув ўтказди

Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

Владимир Путин Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи билан учрашув ўтказди

 

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчини қабул қилди. Учрашув давомида Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилгани маълум қилинди.

 

Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар Россия ва Эрон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик, минтақадаги вазият ҳамда Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатиш масалаларини муҳокама қилган.

 

Владимир Путин учрашувда Эрон халқига тинчлик ва барқарорлик тилакларини билдириб, Россия минтақада вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.

 

Аббос Ароқчи эса Теҳрон номидан Москванинг доимий қўллаб-қувватловига миннатдорлик билдириб, Россия ва Эрон ўртасидаги алоқалар стратегик шериклик руҳида ривожланаётганини қайд этди.

 

Томонлар минтақавий хавфсизлик, сиёсий мулоқотни давом эттириш ҳамда кескинликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

 

Мазкур учрашув Эрон ва АҚШ ўртасида кутилаётган навбатдаги музокаралар арафасида бўлиб ўтгани сабабли халқаро экспертлар эътиборини тортмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.