Жаҳон

Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича таклиф юборди — Axios

Оқ уй мазкур таклифни олган, бироқ Вашингтон уни қачон кўриб чиқиши маълум эмас.

Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича таклиф юборди — Axios

Эрон АҚШга Ҳормуз бўғозини очиш ва урушни тўхтатишни назарда тутувчи таклиф юборди. Бу ҳақда Axios нашри манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, янги таклиф Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи томонидан ўтган дам олиш кунлари (25–26 апрель) Исломободда ўтказилган музокаралар чоғида Покистон воситачилари орқали АҚШга етказилган. Унга кўра, ўт очишни тўхтатиш узоқ муддатга узайтирилиши ёки томонлар урушни бутунлай якунлаш бўйича келишувга эришиши мумкин.

 

Таклифга мувофиқ, Эрон ядро дастури бўйича музокаралар Ҳормуз бўғози очилиб, Эрон портларига қўйилган блокада бекор қилингандан кейин бошланиши мумкин.

 

Оқ уй мазкур таклифни олгани айтилмоқда, бироқ Вашингтон уни кўриб чиқишга тайёрми ёки йўқми — ҳозирча номаълум. 

 

Axios қайд этишича, блокаданинг бекор қилиниши ва урушнинг тугатилиши АҚШнинг Эрон ядро дастурига таъсир ўтказиш имкониятларини чеклаши мумкин.

 

 27 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп музокаралардаги вазият ва кейинги эҳтимолий қадамларни ўз жамоаси билан муҳокама қилиши кутилмоқда.

 

Аввалроқ, 24 апрель куни Трамп ўз вакиллари — Стив Уиткофф ва Жаред Кушнерни Исломободга музокаралар учун юбормоқчи бўлганини, бироқ кейинчалик уларнинг сафарини бекор қилганини маълум қилган. Трамп Axios нашрига Эроннинг позицияси уни ушбу сафарни бекор қилишга ундаганини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги можаро бошланганидан буён Ҳормуз бўғози ёпилган, АҚШ эса Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини жорий этган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"