Ўзбекистон

Давлат харидида бир кишига тегишли иккита жамият “рақобатлашган”

Ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мониторинг ўтказди.

Давлат харидида бир кишига тегишли иккита жамият “рақобатлашган”

 

Ёзёвон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмаси асосида ички хўжалик йўлларида амалга ошириладиган жорий таъмирлаш ишлари учун олинадиган ТИБ-Б М-1 маркали асфальт сотиб олиш учун 3 миллиард 494 миллион сўмлик давлат хариди ўтказилган.

 

Мазкур харид бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мониторинг ўтказди. Натижада бир қатор қонунбузилишларига йўл қўйилгани аниқланди.  

 

Ушбу давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 23-моддаси (Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси) ва 42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари) талабларига амал қилинмаган.  

 

Яъни, давлат харидида иштирок этган битта манзилда фаолият юритувчи иккита масъулияти чекланган жамиятнинг раҳбари ва таъсисчиси бир киши экани яққол кўриниб турган бўлса-да, мавжуд аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган. Ноҳалол рақобатни келтириб чиқарганлиги ўрганилмаган ҳамда ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чоралари кўрилмаган.  

 

Агентлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди. Қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юборилди.  

 

Агентлик тақдимномасига биноан мазкур харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.  

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"