Ўзбекистон

Деновда суд раиси ва адвокат ЙТҲга учради

Автоҳалокатда авдокат вафот этди.

Деновда суд раиси ва адвокат ЙТҲга учради

 

Сурхондарё вилоятининг Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси йўл транспорт ҳодисасига учрагани маълум бўлди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати воқеа тафсилотларини очиқлади.

 

Келтирилишича, ЙТҲ оқибатида у билан битта автомашинада бўлган адвокат ҳалок бўлиб, судьянинг ўзи турли даражада тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан 9 март куни хизмат текшируви ўтказилган, унда Судьялар одоби кодекси талаблари бузилгани аниқланган.

 

Текширув хулосасини Сурхондарё вилояти судлари судьялар малака ҳайъати муҳокама қилган ва туман суди раисининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш бўйича қарор чиқарган. Мазкур қарорга нисбатан берилган шикоятлар эса рад этилгани айтилади. Судьялар олий кенгаши тармоқларда тергов ишлари тугамаганига қарамай суд раисининг ишдан кетгани барвақт хулосага келиш дея талқин қилинган хабарларни рад этди.

 

"Фожиа содир бўлган пайтда автомашина бошқарувида судья (суд раиси) бўлганига оид ахборотлар ҳам йўқ эмас", - дея қўшимча қилди Судьялар олий кенгаши.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

Журнал томонидан эълон қилинган янги рейтингда Тошкент шаҳри ва Ислом цивилизацияси маркази июнь ойида саёҳат қилиш учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

custom img

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

custom img

Яқин Шарқдан 21 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди — ТИВ

Ҳозирда эвакуация асосан ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлардан амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда Зулфия мукофотини олган шоирага уй совға қилинди

Совға президент топшириғига асосан берилган.

custom img

Яқин Шарқдаги юртдошлар хавфсизлиги доимий назоратда — Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари

Ваколатхоналар 24/7 режимида фаолият юритиб, фуқароларга консуллик ёрдам кўрсатмоқда ва махсус @tiv_yordam_bot орқали мурожаатларни тезкор кўриб чиқмоқда.

custom img

Андижонда йигитнинг суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган аёллар қўлга олинди

Улар TikTok орқали танишган шахснинг фотосуратларини ўчириш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"