Спорт

Диёр Имомхўжаев: "Ўша куни майдондан четлатилган дарвозабонни фақат қоралаш тўғри эмас"

Ўзбекистон ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон-Ироқ учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Диёр Имомхўжаев: "Ўша  куни  майдондан  четлатилган  дарвозабонни  фақат  қоралаш  тўғри эмас"



Футболда ҳар ўйиннинг ўз тарихи бор. Бироқ ҳамма ўйин ҳам тарихийга айланавермайди. Йиллар ўтса ҳам мухлислар ёдидан чиқмайдиган футбол учрашувлари саноқли. Кападзе жамоаси Ироқни шунчаки таслим этиб ярим финалга йўл олганида, бу учрашувни яна 1 йилдан кейин ҳеч ким эсламасди ҳам. Бироқ бу ўйин ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаслиги учун қатор сабаблар топилди: эрта қизил, стадионнинг жунбушга келишию отилган тошлар, йигитларнинг қаҳрамонлиги, мухлисларнинг 120 дақиқа фантастик қўллаши, пенальтилар церийаси ва ҳоказо. Биз жуда истаб ҳам бундай ўйинларни сотиб ололмасдик. Йигитларда кучли ҳарактер шаклланиб бориши учун ҳам етарлича гўёки имконият берилаётгандек. Шу тарафдан қараганда ўша куни майдондан четлатилган дарвозабонни фақат қоралаш тўғри эмас. Ҳа, у хато қилди ва умуман ким хатолардан ихоталанган? Шунчаки посбон ўйинга жангга киргандек кирди ва эҳтиёткорликни бироз йўқотди. У ғалабадан бошқасини ўйламаётганди, шунинг учун ҳам ВАР ёки қандайдир такрорий лавҳалар хаёлида эмасди, у рақибни ҳар қанақасига янчиб ташлашга тайёр эди. Ахир ўзимиз истамаганмидик мана шундай даҳшатли футболчиларимиз бўлишини. Ҳар қандай воқеа ҳаммамизга сабоқ, ишонамизки, ҳаммамиз тўғри хулоса чиқарамиз - дейди собиқ журналист ўзининг  телеграм каналида.

 

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Диёр Имомхўжаев: "Ўша куни майдондан четлатилган дарвозабонни фақат қоралаш тўғри эмас"