Бу ҳақда "Bloomberg" агентлигига асосланиб "РИА Новости" хабар берди. > "Шунингдек, кўп йиллардан буён президент Владимир Путиннинг матбуот котиби бўлиб ишлаётган Дмитрий Песковга ҳамда давлат медиа > корхоналаридаги қатор шахсларга нисбатан чекловлар жорий этилиши таклиф қилинмоқда. Улар ЕИ ҳужжатларида ёлғон ахборот > тарқатишда айбланмоқда", — дейилади хабарда. Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украина шарқида махсус операция бошлашини эълон қилди. Ҳозирда мамлакатнинг турли нуқталарида жанглар кетмоқда. Ғарб бунга жавобан Москвага санкциялар жорий этди. Қора рўйхатда Путин, РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқа кўплаб олий мартабали амалдорлар ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия Украинага 110 миллион евро ёрдам ажратгани тўғрисида хабар берилганди. [https://zamon.uz/uz-to/detail/italiya-ukrainaga-yordam-sifatida-110-mln-yevro-ajratdi-dunyo]