Жаҳон

Дунё бўйича журналистлар ўлдирилишининг 85 фоизи очилмай номаълум қолмоқда

Журналистлар ўлдирилишининг энг кўп тасдиқланган ҳолатлари араб давлатларида.

Дунё бўйича журналистлар ўлдирилишининг 85 фоизи очилмай номаълум қолмоқда

Бутун дунёда журналистлар ўлдирилиши ҳолатларининг ўндан тўққизтаси очилмай қолмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш “Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликка барҳам бериш халқаро куни” муносабати билан йўллаган мурожаатида маълум қилди.

 

“Мен Ғазода журналистларнинг ўлдирилишини қоралайман, уларнинг кўплигидан ғазабланаман ва мустақил ҳамда холис тергов ўтказишга чақирман. Халқаро журналистларнинг Ғазога киришига тўсқинлик қилувчи тақиқ мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас”, — дейди Антониу Гутерриш.

 

Журналистлар ўлдирилишининг энг кўп тасдиқланган ҳолатлари араб давлатларида (82), Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида (34), Африкада (5), Осиё-Тинч океани минтақасида (30) ҳамда Европа ва Шимолий Америкада (12) қайд этилган.

 

“Чегарасиз мухбирлар” ташкилоти маълумотларига кўра, 2023-йилдан 2025-йилгача камида 1163 нафар журналист ҳибсга олинган, улардан 568 нафари 48 мамлакатда ҳали ҳам ҳибсда қолмоқда.

 

БМТ Бош котибининг фикрича, давлатлар тезкор, пухта, холис ва мустақил тергов йўли билан журналистларни ўлдирганлик учун жазосиз қолишга чек қўйиши керак.

 

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"