1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунё бўйлаб Фаластин тарафдорларининг намойиши авж олди

Хусусан, Барселонада 300 минг киши Фаластинни ҳимоя қилиб чиқди.

Дунё бўйлаб Фаластин тарафдорларининг намойиши авж олди

Ғазодаги уруш ва Исроил тажовузига қарши турли мамлакатларда оммавий чиқишлар бўлиб ўтди. 

 

Хусусан, Сеулда минглаб одамлар Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларига қарши чиқишди. Римда 250 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этган маршда ҳукуматдан Исроил билан савдо алоқаларини узиш талаб қилинди.

 

Испания пойтахти Барселонада 300 минг киши шаҳар тарихидаги энг йирик Фаластин тарафдорлари чиқишларидан бирини ўтказди.

 

Канадада минглаб одамлар Ғазодаги қирғинчиликларга қарши чиқишди. Марокашда ўн минглаб фуқаролар “Сумуд” глобал флотилиясини қўллаб-қувватлаб, Ғазо аҳолиси учун адолат талаб қилишди.

 

Истанбулда Айя-Софиядан Эминёню майдонигача бўлган юришда минглаб одамлар Фаластин билан бирдамлик билдирди.

 

БМТда бир қатор давлатлар Ғазода кечаётган воқеаларни қатъий қоралади ва зудлик билан оташкесим ўрнатишга чақирди. Европа Иттифоқи ичида ягона позиция шаклланмаган бўлса-да, айрим мамлакатлар Исроилга ҳарбий ёрдамни чеклаш масаласини кўтармоқда.

 

АҚШ эса анъанавий равишда Исроилни қўллаб-қувватлаётгани учун дунё жамоатчилигидан қаттиқ танқидга учрамоқда. Туркия, Жанубий Африка, Лотин Америкасидаги айрим давлатлар Фаластин халқини очиқ-ойдин ҳимоя қилиб чиқди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика