Экология вазирлиги ҳукумат бўйсунувидан чиқарилади, Туризм қўмитаси мустақил бўлади

Президент Фармонига кўра, янги ташкил этилган Экология қўмитаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисоб беради. Давлат ташкилотлари ва мансабдорларнинг Қўмита фаолиятига аралашиши тақиқланади.

Экология вазирлиги ҳукумат бўйсунувидан чиқарилади, Туризм қўмитаси мустақил бўлади


Ўзбекистон Президенти “Экология ва туризм соҳаларида аҳолининг эҳтиёжларига тезкор жавоб берадиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

 

Мазкур Фармонга мувофиқ бир қатор тизимли ўзгаришлар амалга оширилади. Хусусан:

Туризм қўмитаси қайта ташкил этилади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси мустақил Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тузилади.

Вазирлик Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилади.

 

Янги лавозим жорий этилади.

Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозими тасдиқланади.

 

Қатор умумхалқ экологик лойиҳалар учун масъулият белгиланди.

Экология қўмитаси “Чиқиндидан ҳоли ҳудуд”, “Тоза ҳаво”, “Яшил макон”, “Эко-маданият” ва “Био мерос” каби умум­миллий лойиҳаларни амалга оширади.

 

“Эколойиҳа фабрикаси” ташкил этилади.

Қўмита ҳузурида 15 нафаргача хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокидаги “Эколойиҳалар фабрикаси” фаолияти йўлга қўйилади.

 

Экологик назоратнинг янги тузилмаси яратилади.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади.

 

Президентнинг яна бир қарори – Экология қўмитаси фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар. Унга мувофиқ:

  • “Экологик мониторинг миллий маркази” ташкил этилади. “Махсус таҳлилий назорат маркази” асосида янги давлат муассасаси тузилади.

 

  • 2026 йил 1 сентябрдан ягона экологик онлайн платформа ишга туширилади. Корхоналарда фон-мониторинг станциялари мажбурий ўрнатилади. I ва II тоифадаги саноат корхоналари 2026 йил 1 мартга қадар мониторинг станцияларини ўрнатиб, уларни Миллий марказга интеграция қилиши шарт. Акс ҳолда компенсация тўловлари 5 баравар оширилади.

 

  • Табиатга зарар етказиш учун бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилади. 2026 йил 1 мартдан бошлаб барча имтиёзлар бекор қилинади, уларга фақат қонун орқали рухсат берилиши мумкин бўлади.

 

  • Экология талабларини четлаб ўтишга йўл қўйилмайди. Дарахтларни кесиш, давлат экологик экспертизаси, ёки бошқа экологик рухсатларни талаблардан четга чиқиб беришга оид ҳар қандай идоравий ва маҳаллий ҳужжатларни қабул қилиш қатъиян тақиқланади.

 

  • Экополиция ваколатлари кенгайтирилади. Ходимларга жисмоний куч, махсус воситалар (электрошокер), резина ўқ, тўр отувчи қурол қўллаш ҳуқуқи берилади. Формага бодй-камера ўрнатилади.

 

  • Аҳоли пунктларидаги дарахтли ҳудудлар муҳофазаси кучайтирилади.

 

  • 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтли майдонларни бошқа мақсадга ажратишни жамоатчилик ташаббуси билан тақиқлаш имконияти яратилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика