Ўзбекистон

Энди болани назоратсиз қолдирганлар 8 йилгача қамалиши мумкин

Бу бўйича қонунларга ўзгартириш киритилди.

Энди болани назоратсиз қолдирганлар 8 йилгача қамалиши мумкин

 

Кеча, 15 март куни Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

 

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача (3 млн сўмдан 15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан 30 кунлик муддат белгиланиб, суд ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс зиммасига болани чет давлатдан Ўзбекистонга қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.

 

Шунингдек, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, болани чет давлатда назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса ёхуд боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистонга қайтарилишини таъминламаслик 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Ўша қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, уни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Ушбу нормалар мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

 

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"