1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди ўзбек–қирғиз чегарасидан ID-карта билан ўтиш мумкин

Икки давлат фуқаролари учун Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг соддалаштирилган ягона тартиби жорий этилди.

Энди ўзбек–қирғиз чегарасидан ID-карта билан ўтиш мумкин

25 августда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Баённома кучга кирди.

 

Унга кўра, икки давлат фуқаролари учун Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг соддалаштирилган ягона тартиби жорий этилди. Жумладан, 1 сентябрдан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 60 кунгача идентификация ID-картаси билан икки давлат ҳудудларига киришлари, ҳаракатланишлари ва унда бўлиб туришлари мумкин.

 

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси чегарасида жойлашган «Ўзбекистон» (Қувасой шаҳрида), «Фарғона» (Фарғона туманида), «Риштон» ва «Сўх» чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган икки давлат фуқароларини ID-карта орқали расмийлаштирилиши йўлга қўйилди. Бу орқали икки давлат фуқаролари учун Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг ягона соддалаштирилган тартиби амалиётга жорий этилди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика