Ўзбекистон

Эндиликда этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда ишлаб чиқариш жиноят ҳисобланади

Инсон ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун учун жазо кучайтирилади.

Эндиликда этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда ишлаб чиқариш жиноят ҳисобланади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларнинг муомаласига чек қўйишга қаратилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Ушбу қонун лойиҳаси билан инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқарганлик ва муомалага киритганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши таклиф этилмоқда. Жумладан, инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.

 

Бундан ташқари, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда. Санитария ва ветеринария қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораси оғирлаштириляпти.

 

Шунингдек, тадбиркорнинг товар брендидан ноқонуний фойдаланган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқариб, реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилиб, тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар тартиби аниқ белгилаб берилмоқда.

 

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири тор ва кенгайтирилган доирада музокара ўтказди

Ҳар бир устувор йўналиш бўйича тегишли “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

“Ойдин деҳқон бозори”да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Жароҳатланганлар йўқ.

custom img

Ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласи эътиборсиз қолмади: 3 хонали уй берилди

Янги хонадоннинг калити хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган қутқарувчининг яқинларига топширилди.

custom img

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Нарендра Моди Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"