1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эпштейннинг қамоқдаги ўлими ҳақидаги ҳисобот унинг ўлимидан бир кун олдин тайёрланган

Очиқланган янги материалларда Эпштейн ўлими олдидан тузилган баёнот ва қамоқхона назоратидаги камчиликлар қайд этилгани айтилмоқда.

Эпштейннинг қамоқдаги ўлими ҳақидаги ҳисобот унинг ўлимидан бир кун олдин тайёрланган

 

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан Жеффри Эпштейн иши доирасида эълон қилинган сўнгги ҳужжатлар орасида унинг ўлимига оид баёнот мавжудлиги аниқлангани маълум қилинди. Ҳужжат лойиҳаси Эпштейн қамоқхона камерасида ўлик ҳолда топилишидан бир кун аввал — 2019 йил 9 август санасида тайёрланган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Мазкур материалларда Нью-Йоркнинг Жанубий округи бўйича АҚШ прокуратураси номидан тайёрланган меморандум ҳам мавжуд бўлиб, унда Эпштейннинг камерада ҳушсиз ҳолда топилгани ҳақидаги дастлабки маълумотлар қайд этилган. Шу билан бирга, кейинчалик расмий маълумотларга кўра, молиячи 2019 йил 10 август куни Манхеттендаги қамоқхонада ўлик ҳолда аниқланган.

 

Ҳужжатлар тўпламига жами 20 дан ортиқ турли баёнот ва уларнинг таҳрирланган версиялари киритилган. Айрим ҳужжатларда шахсий маълумотлар қисман яширилган.

 

Федерал Қамоқхоналар Бюроси ва Бош инспектор ҳисоботларида Эпштейн ўлими олдидан қамоқхона назорати тартибларида жиддий камчиликлар кузатилгани қайд этилган. Жумладан, мажбурий текширувлар ўз вақтида ўтказилмагани, назорат ҳужжатлари эса сохталаштирилгани аниқланган.

 

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Эпштейннинг ўлим сабаби ўз жонига қасд қилиш сифатида баҳоланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика