Жаҳон

Эрдоған Байденга президентлик сайловида омад тилади

НАТО саммитида икки етакчи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Эрдоған Байденга президентлик сайловида омад тилади

 

Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоған ва АҚШ президенти Жо Байден Вилнюсдаги НАТО саммитининг биринчи кунида учрашув ўтказди. Учрашув 1 соат 15 дақиқа давом этган. 

 

«Раҳбарлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар, стратегик механизмдаги муҳокамаларнинг сўнгги босқичини олқишладилар ҳамда мудофаа ва иқтисодий устуворликлар юзасидан фикр алмашдилар», — дейилади Оқ уй матбуот хизмати хабарида.

 

Таъкидланишича, улар, шунингдек, умумий манфаатларга эга бўлган минтақавий масалалар, жумладан, Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва Эгей денгизида барқарорликни сақлашни ҳам муҳокама қилган.

 

Ўз навбатида, «Анадолу» агентлигининг хабар беришича, Туркия президенти АҚШ раҳбари билан учрашишдан олдин «АҚШ билан давлат раҳбарлари даражасида маслаҳатлашувлар ўтказиш вақти келганини» айтган.

 

«Бугун мен НАТО майдонларида бўлиб ўтган ушбу учрашувни бу йўналишдаги биринчи қадам деб биламан. Олдинги учрашувларимиз қандайдир илиқлик бахш этган эди, энди эса биз янги жараённи бошлаяпмиз», — деб қўшимча қилди Эрдоған.

 

У шунингдек, Байденга қайта сайланишида муваффақият тилади.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Эрдоған Байденга президентлик сайловида омад тилади