Жаҳон

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади

Аввал Анқара норозилиги сабаб Швециянинг НАТОга қабул қилиниши кечиктирилганди.

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади

 

Туркия президенти Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади. Ҳужжат Мажлисга (парламент) тасдиқлаш учун юборилган.

 

Дастлаб, курд фаолларининг Швецияда бошпана топганидан Анқара норозилиги туфайли Швециянинг НАТОга қабул қилиниши кечиктирилган эди.

 

Эрдоған июль ойида Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун парламентга тақдим этишга рози бўлганди.

 

Ўшанда Туркия президенти агар Европа Иттифоқи ўз мамлакатининг иттифоққа аъзолиги бўйича музокараларни бошласа, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлаши мумкинлигини айтган.

 

“Мен Туркияни 50 йилдан ортиқ Европа Иттифоқи эшиги олдида кутиб турганларга мурожаат қиламан: Туркияга йўл очинг, биз эса Швецияга йўл очиб берамиз”, — деган эди етакчи ёзда Литвада нато саммити олдидан.

 

Эрдоған Швециянинг НАТОга қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. Аввалроқ у буни Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш истаги билан боғлаганди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"