Жаҳон

Эрдўған Трамп билан Венесуэладаги вазиятни муҳокама қилди

Суверенитетга тажовуз глобал беқарорликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

Эрдўған Трамп билан Венесуэладаги вазиятни муҳокама қилди

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трамп билан Венесуэладаги вазият юзасидан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди. Бу ҳақда СNN Турк хабар берди.

 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, телефон мулоқоти чоғида Туркия томонининг мазкур вазият борасидаги хавотирлари АҚШ президентига етказилган.

 

“Президент Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбат давомида мамлакатимизнинг Венесуэладаги жараёнлар бўйича хавотирларини билдирдик”, — деди Эрдўған.

 

У суверенитетнинг бузилиши ва халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилинмаслиги глобал миқёсда жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли ҳолат эканини таъкидлади. Эрдўған қонун устуворлиги ўрнини куч устунлиги эгаллаган шароитда беқарорлик, инқирозлар ва низолар муқаррар эканини қайд этди.

 

Туркия етакчиси Венесуэла халқини дўстона халқ сифатида баҳолаганини ва мамлакатни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни Венесуэла президенти Николас Мадуро устидан суд жараёнининг илк мажлиси Нью-Ёрк федерал судида бўлиб ўтди. АҚШ бош прокурори Пам Бонди Мадуро ва унинг рафиқасини «наркотерроризм», қурол сақлаш ҳамда гиёҳванд моддалар контрабандаси айбловлари билан судга тортилганини маълум қилди. Судья ишни давом эттириш учун навбатдаги мажлисни 17 март санасига белгилади.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"