Жаҳон

Эрондаги намойишларда 35 киши ҳалок бўлди

1200 дан ортиқ фуқаро ҳибсга олинган.

Эрондаги намойишларда 35 киши ҳалок бўлди

 

Эронда давом этаётган норозилик намойишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди, 1200 дан ортиқ фуқаро ҳибсга олинди.

 

Бу ҳақда HRANA ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилди дейди mediz.az нашри. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жами 1200 нафардан ортиқ намойиш иштирокчиси қўлга олинган.

 

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 29 нафар намойишчи, тўрт нафар вояга етмаган шахс ҳамда икки нафар хавфсизлик хизмати ходими бор.

 

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, сўнгги 24 соат ичида норозилик намойишлари фаоллиги пасайган, зўравонлик ҳолатлари қайд этилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Эронда норозилик намойишлари 28 декабрь куни миллий валюта — риалнинг АҚШ долларига нисбатан кескин қадрсизланиши ортидан бошланган эди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"