Жаҳон

Эронда намойишларга алоқадор шахслар қатл қилиниши мумкин

Жиноят қонунчилигига кўра, қурол ишлатган тартибсизлик иштирокчилари “давлатга қарши исён” айби билан энг оғир жазога тортилиши мумкин.

Эронда намойишларга алоқадор шахслар қатл қилиниши мумкин

 

Теҳрон прокурори Али Солиҳи Эронда юз берган тартибсизликларга алоқадор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди. Унинг айтишича, тартибсизликларда иштирок этган, давлат ва хусусий мулкка зарар етказган, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қарата ўқ узган шахслар “давлатга қарши исён кўтариш” айби билан жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда news.mail нашри хабар берди.

 

Али Солиҳи Эрон давлат телеканалига берган баёнотида суд тизимининг асосий устувор вазифаси фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш эканини таъкидлади. “Террористик ҳаракатларга нисбатан ёндашувимиз қатъий ва тўхтатувчи бўлади. Бундай ҳаракатлар давлатга қарши исён сифатида баҳоланади ва қонун доирасида жазоланади”, — деди у.

 

Эрон жиноят қонунчилигига кўра, давлатга қарши исён аҳолини қўрқитиш мақсадида қурол ишлатиш сифатида талқин этилади. Ушбу жиноятда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ўлим жазоси қўлланиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, 8 январь куни Теҳронда ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Тартибсизликлар Караж шаҳрини ҳам қамраб олган. Намойишчилар йўлларни тўсиб, айрим полиция бўлимларига ўт қўйган. Тўқнашувлар оқибатида 45 киши, жумладан, тўрт нафар вояга етмаган бола ва икки нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ҳалок бўлган.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"