Жаҳон

Эронда Нобел мукофоти совриндори 7,5 йилга қамалди

Шунингдек, унга 2 йил давомида мамлакатдан чиқиш ҳам таъқиқланган.

Эронда Нобел мукофоти совриндори 7,5 йилга қамалди

 

Эронлик Нобел тинчлик мукофоти совриндори, инсон ҳуқуқлари фаоли Наргес Моҳаммади яна узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Маълумотларга кўра, 53 ёшли ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан янги ҳукм Машҳад шаҳридаги суд томонидан чиқарилган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

 

Фаолнинг адвокати Мустафо Нилининг маълум қилишича, Моҳаммади “ахборот тўплаш ва давлатга қарши фитна” айблови билан 6 йилга, шунингдек, тарғибот фаолияти учун яна 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бундан ташқари, унга нисбатан 2 йил давомида мамлакатдан чиқиш тақиқи ҳам қўлланган.

 

Шунингдек, у Теҳрондан узоқда жойлашган ҳудудда қўшимча ички сургун чораларига ҳам дуч келгани айтилмоқда. Эрон расмийлари ушбу ҳукм юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

 

Наргес Моҳаммади 2023 йилда Эронда аёллар ҳуқуқлари ва инсон эркинликлари учун олиб борган фаолияти учун Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлган эди.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"